“Партия патронажи”: 8 нафар тарбиячи сафимизга қўшилди

16.06.2021 09:06:46

Шахрихон тумани “Абдусамат” МФЙда жойлашган 17-мактабгача таълим ташкилотидаги БПТ партия лойиҳаларини амалга оширишда доим олдинда. Мазкур БПТдаги навбатдаги сиёсий ўқув жорий йилда ўтказиладиган Президент сайлови ва бу борада қонунчилигимизга киритилган ўзгартишларга бағишланди. Сафдошларимиз ўрганганлари асосида жамоатчилик орасида тушунтириш ишларини олиб боришга қарор қилдилар.

Шу куни яна 8 нафар ушбу ташкилотда ишловчи тарбиячилар сафимизга қўшилди. “Партия патронажи” доирасида Шахрихонда партия аъзолигига қабул қилиш давом этмоқда.

Азамжон ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши раиси   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+