“Партия патронажи”: Бир кунда 170 нафар тиббиёт ходими ўз иш жойида аъзо бўлди

22.05.2020 21:05:10

Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалидаги бошланғич партия ташкилоти раиси Отахон Абдуллаевичнинг  мурожаатига асосан, “Партия патронажи” муассасада ҳозир бўлди ва бир вақтнинг ўзида 170 нафар тиббиёт ходимини партия сафига қабул қилиб, мазкур БПТга жипслаштирди.

Отахон Тажиддинов, БПТ раиси:

— Ҳозирга қадар  БПТ 45 нафар аъзодан иборат эди. Партияга аъзолик хужжатларини тайёрлашга вақт етишмасди. “Партия патронажи”нинг кўмаги билан аъзолар сони анчага кўпайиб, партиянинг аъзолик билетлари талаб доирасида шакллантирилди ва янги аъзоларга тантанали топширилди.

Воҳамизда “Партия патронажи” чақирувларига жавоблар карантин талаблари асосида давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+