“Партия патронажи”нинг навбатдаги манзиллари

05.04.2021 17:04:47

Партия сафига янги аъзоларни қўшишни мақсад қилган “Партия патронажи” лойиҳасининг навбатдаги манзили Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри бўлди. Ўзбекистон "Адолат" СДП Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Фарҳод Расулов  "Шукрона" маҳалласига  ташриф буюрди. Боиси ушбу маҳалладаги  уюшмаган  ёшлардан бир гуруҳи партияга аъзо бўлиш истагини билдирган.  Партиянинг низом ва дастури, ғоя ва мақсадлари билан танишган ёшлар ариза тўлдиришди ва шу куннинг  ўзидаёқ партияга аъзолик гувоҳномаларини қўлларига олишди. Яъни “Шукрона” маҳалласининг етти нафар ёшлари  Ўзбекистон "Адолат" СДП  сафига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари тантанали топширилди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сардоба туман Кенгаши раиси Бекзод Бекмуродов  томонидан тумандаги “Баркамол авлод” болалар маркази ходимларининг уч  нафаридан  партияга  аъзо бўлиш истаги билдирилди. Чунки улар  кун мобайнида тўгарак машғулотларида ўқувчи ёшларга дарс ўтишади. Машғулотлардан ортиб партиянинг туман Кенгашига бора олишмаётган эди. “Партия патронажи”нинг ташрифи сабаб аъзолик гувоҳномалари расмийлаштирилди. Натижада мазкур марказнинг ўқув, маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Муҳиддин Балқиев, тўгарак раҳбарлари Шоира Хожиева ҳамда Нодира Ғойиповаларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.   

Боёвут туман бандликка кўмаклашиш марказида фаолият олиб борувчи уч нафар етакчи мутахассис  Хасан Шербоев, Отабек  Жураев  ва Нажмиддин Муродовлар ҳам  партияга аъзо бўлиш мақсадида партиянинг туман Кенгаши раиси Абдужалил Шоимқуловга мурожаат қилишган эди.  Уларга партиямизнинг  дастури ва мақсадлари тўғрисида тушунчалар  берилган ҳолда зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Яъни бу фуқароларга ҳам  партияга аъзолик гувоҳномалари иш жойига бориб топширилди. 

Гулистон туман кенгаши томонидан  “Партия патронажи” лойиҳаси фаоллик билан ўтказилди. Тумандаги “Бойсун”  кўчасида истиқомат қилувчи уй бекалари   Матлуба Садикова ва Моҳира Эргашевалардан бўлган чақирувга зудлик билан жавоб берилди. Партияга аъзо бўлиш истаги бору, лекин  ёш болалари  борлиги  сабабли партиянинг ҳудудий Кенгашига бориш учун вақти йўқ бу фуқаролар шу куннинг ўзидаёқ партия сафига қабул қилинди.

Демак лойиҳадан кўзланган мақсадга самарали тарзда эришилмоқда.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+