Партия патронажи: сафимиз янада кенгаймоқда

23.11.2021 10:11:06

Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака тумани Кенгаши томонидан сафимизни янги партия аъзолари билан кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу борада "Партия патронажи"  лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар фикримиз тасдиғидир.

Тумандаги “Дўстлик” МФЙ, Баҳор кўчасига лойиҳа доирасида кириб борган партия фаоллари  сафимизга қўшилиш истагидаги фуқаролар билан суҳбатлашдилар. Ўз истакларига кўра шу куни Умаржон Мамадалиев ва Нодирбек Ғиёсиддинов партия аъзолигига қабул қилинди.

 Янги сафдошларимиз энди Баҳор кўчасида “адолатчилар” номидан иш олиб борадилар.

Нилуфар Йўлдошева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

 вилояти кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+