“Партия патронажи” талабаларни сафимизга қўшмоқда

25.11.2023 10:11:57

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар Кенгаши сафида “Ёш адолатчилар”нинг сони ортиб бормоқда. Бу борада “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида меҳнат жамоалари ва олийгоҳларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ижобий самара беряпти.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлган тарғибот тадбири ёшларда партиямизга қизиқиш уйғотди. Дастурий ғояларимизни қўллаб-қувватладилар. Шу жойнинг ўзида ўнга яқин талаба сафимизга қўшилиш истагини билдирди.

Муҳлинса Абдурашидова, талаба:

-“Адолат” СДП фаолияти билан қизиқардим. Бугун унинг мақсадлари жамиятимиз ривожига қаратилганига гувоҳ бўлдим. Айниқса ёшларни қўллаб-қувватлаши менга маъқул бўлди. Шу сабаб партия аъзолигига қабул қилиндим. Энди мен ҳам “адолатчи”ман.

 “Адолат” СДП
Андижон вилояти кенгаши
   Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+