“Партия патронажи” университетда сафдошларимизни кўпайтирди

14.07.2021 12:07:34

“Адолат” СДП Наманган вилоят ташкилотида партия сафларини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу йилнинг ўзида жойларда 28 та янги БПТ тузилди. Аъзолик билетлари топширилган кишилар сони эса 630 нафардан ошиб кетди.

– Албатта, бундай натижаларга эришиш осон бўлаётгани йўқ, - дейди “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев. – Фаолларимиз партиямиз нуфузини оширишга бағишланган тарғибот тадбирларини кўплаб ўтказмоқдалар. Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Айни пайтда “Партия патронажи” ҳам яхши самара бермоқда.

Куни кеча вилоят Кенгаши ходимлари Наманган давлат университетида бўлдилар. Олий ўқув юртида яна бир маслакдошимизга партия билети топширилди. Мазкур тарбирда Кенгаш раисининг ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова ва бош мутухассис Дилшода Турғунова иштирок этдилар. Улар иштирокида университет ходимлар бўлимининг бошлиғи Комилжон Умаров Ўзбекистон “Адолат” СДП сафига қабул қилинди.

- Мен мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган воқеаларни кузатиб бораман, - дейди К. Умаров. – Аввалроқ “Адолат” СДП фаолиятига доир ҳужжатларни атрофлича ўргандим. Уларда олға сурилган ғоя ва мақсадлар жуда маъқул тушди. Шунинг учун  сафларингизга киришга қарор бердим. Вилоят Кенгаши ходимларига қўнғироқ қилсам, “Партия патронажи” усулида аъзо бўлиш мумкинлигини билдиришди. Бундан жуда хурсанд бўлдим.

Шу ўринда Комилжон Умаров меҳнат фаолиятини 1993 йилда мактаб ўқитувчилигидан бошлаганлигини айтиб ўтиш лозим. Йигирма йилдан зиёд вақтдан бери эса унинг фаолияти НамДУ билан боғлиқ. Бу ерда ўқитувчи, катта ўқитувчи, маркетинг бўлими бошлиғи бўлиб ишлади. Энди эса ходимлар бўлимини бошқармоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+