«Партия патронажи»  ёш тадбиркор ҳузурида бўлди  

28.01.2021 12:01:02

Сирдарё вилоятининг  ёш тадбиркорларидан бири 23 ёшли Гўзалхон Тожимирзаева Сирдарё туманидаги  йирик ишлаб чиқариш корхонасига раҳбарлик қилади. «WANG DA GROUP» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг директори бўлган Гўзалхон  125 нафар  аҳолини иш билан банд қилган. Металл қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган  корхонада сармоя Хитойники, яратилган муҳит эса миллий қадриятларга асосланган. Ёш тадбиркор қиз келгусида депутат сифатида фаолият олиб бориш ниятида. Бунинг учун у энг аввало сиёсий партияга аъзо бўлиши зарур.

У мавжуд сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари ва уставлари билан бирма-бир танишиб чиқди. Натижада  Ўзбекистон «Адолат» СДПни танлади. Партияга аъзо бўлиш истагини партиянинг вилоят Кенгашига билдирди. Шу куннинг ўзида «Партия патронажи» йўлга чиқди. Чунки Гўзалхон Тожимирзаева катта жамоа ва ишлаб чиқариш корхонасининг раҳбари бўлганлиги сабабли бўш вақти йўқ. Лекин партияга аъзо бўлиш истаги кучли. Тадбиркорнинг ҳузурига етиб борган «Партия патронажи»  зарур ҳужжатларни расмийлаштирди ва Гўзалхон Тожимирзаевага партияга аъзолик гувоҳномасини топширди.

Тадбиркор томонидан мазкур ишлаб чиқариш корхонасида  БПТ ташкил қилиш ташаббуси берилди. Демак яқин кунларда  бу ташаббуснинг амалий натижаси ҳам кўринади. Энг муҳими Гўзалхон Тожимирзаева  «Адолатнинг фаол адолатли аёллари» клубига  ҳам аъзо қилинди.  

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+