Партия патронажи юришда давом этади

17.08.2022 10:08:34

«Адолат» СДП сафига янги аъзолар қабул қилишда "партия патронажи" лойиҳасининг ўрни катта бўлмоқда. Лойиҳа доирасида меҳнат жамоаларига кириб борган партия фаоллари томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари натижасида сафимизга қўшилиш истагидагилар сони ортмоқда

Андижон шаҳридаги Андижон вилоят қон қуйиш марказида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан ўтказилган тадбирда бу ўз ифодасини топди. Партиямиз фаолияти, ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари билан яқиндан танишган тиббиёт ходимларида «Адолатчилар» қаторида хайрли ишларни амалга ошириш истаги туғилди. Уларнинг чақируви асосида мазкур муассасага борилди. Шу куни 5 нафар соҳа ходимларига аъзолик билети топширилди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+