Партия Қурултойига Навоийдан делегатлар сайланди

27.08.2021 19:08:42

 

Навоий давлат педагогика институтида  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг  IX-конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда партиянинг шаҳар ва туман Кенгаши конференцияларидан сайланган делегатлар,  партия фаоллари, депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, ёш адолатчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 Конференция кун тартибида “Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг ҳисобот даврида партиянинг “Адолат - ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” деб номланган сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолияти”, “Адолат” СДП Қурултойига делегатларни  сайлаш” тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан  “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси  Рустам Хайитов ахборот берди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда партия Навоий вилоят Кенгашида жами 44683 нафар аъзо 719 та бошланғич партия ташкилотига бирлашган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 1 нафар, Навоий вилоят Кенгаши 7 нафар, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларида 44 нафар депутатларимиз фаолият олиб бормоқда.

Партиявий ғояларни ҳаётга изчил татбиқ этилишида “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови”, “Адолат – қонун устуворлигида”, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик”, “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Сиё­сий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” каби ўнлаб лойиҳалар доирасида партиямиз электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, дастурий вазифаларимиз ижросини таъминланиши фаолиятимизни халқчиллигини оширишда муҳим ўрин эгаллади.

Айниқса,   депутатларимиз ўзи сайланган ҳудудларда аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатилган. Содда қилиб айтганда халқ вакиллари сифатида сайланиб фаолият юритаётган депутатларимиз сайловчилар доимий мулоқот ўрнатилган.

Партиянинг Навоий вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан жорий йилнинг ўтган даврида халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги доимий комиссияларида 27 та муҳокама этилиб,  сессия кун тартибига барча 27 та масала киритилди.

Шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари сессиялари кун тартибига 61 та масала киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилган.

Аҳамиятлиси,  халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига масалаларнинг аксарияти партия лойиҳалари доирасида олиб борилган ўрганишлар асосида киритилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давомида музокара учун сўзга чиққан делегатлар томонидан вилоят Кенгашининг ҳисобот давридаги фаолиятини “қониқарли” деб баҳоланди. Шу йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган  партиянинг X-Қурултойига Навоий вилоятидан 22 нафардан иборат бўлган  делегатлар сайланди.

Конференция якунида  кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+