Партия сафига янги аъзолар қўшилди

28.08.2022 16:08:53

«Адолат» СДП Ғиждувон туман Кенгаши раиси Зикрилло Фузайловнинг тумандаги маҳаллалар бўйлаб партиямиз дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб қилишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларидан сўнг партиямизнинг аъзолари сони яна ошди. Жумладан, Ғиждувон туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинидан 75 нафар ходимлар партия сафига қабул қилинди. Партия туман Кенгаши раиси З.Фузайлов сафимизга янги қабул қилинган 75 нафар ходимлар ва маҳаллалардаги фуқароларга аъзолик гувоҳномаларини тантанали равишда топширди. Айтиш жоизки, фуқароларнинг партияга аъзолиги уларнинг сиёсий тафаккурини ўстирибгина қолмай, балки уларнинг сиёсий жараёнларда фаол бўлишини ҳам таъминлайди. Партиямиз сафида аъзоларнинг кўпайиши эса, жойларда партиямизнинг дастурий мақсад ва ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ва тарғиб қилишда туман ва шаҳарлардаги вакилларимизнинг фаоллиги ва ташаббускорликларидан далолатдир.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+