Партия ва ёшлар

09.11.2021 15:11:52

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчиик Палатаси хузурида Ёшлар Парламенти фаолият юритади. Уннинг аъзолари орасида “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари ҳам оз эмас. Ана шу сафдошларимиз ташаббуси билан жойларда “Биз ёшлар - Ўзбекистон эртаси, келажак бунёдкорларимиз” мавзусида турли кечалар, давра сухбатлари бўлиб ўтмоқда.

Навбатдаги тадбир Нодирабегим номидаги Наманган вилоят ахбоорт-кутубхона марказида бўлиб ўтди. “Адолат” СДП Наманган шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу давра сухбатида Ёшлар Парламенти аъзолари, олий ўқув юртлари ва техникумлар талабалри, шунингдек, партия фаоллари иштирок этдилар.

 Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати, уларга яратилаётган кенг шароитлар, ўсиб келаётган авлод улардан қай тарзда фойдаланаётганлиги, эртамиз эгалари қандай бўлиши зарурлиги ва улардан нималар кутилаётганлиги борасида қизғин бахс-мунозара юритилди.

Ёшлар парламенти аъзоси Рустамжон Котибов, “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова, Давлатобот туман кенгаши раиси Венера Отажонова ўз фикларини батафсил баён этдилар.

Жумладан, “Адолат” социал-демократик партиясининг мақсад вавазифалари, кенг кўламда илгари сураётган ғоялари ҳақида, партиянинг ёшлар ҳаётидаги ўрни хусусида атрофлича тушунчалар берилди. Ўз ўрнида иштирокчилар ҳам мулохазаларини билдирдилар. Қизиқтирган саволларига “Адолат” СДП вакилларидан жавоб олдилар. Бир гуруҳ ёшлар эса партия сафига аъзо бўлиш истагида эканлигини маълум қилдилар.

 Тадбир давомида “Адолат” СДП ғояларини кенг тарғиб қилишда намуна кўрсатган фаол аъзолар  “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мирзарахмат ОЛИМОВ,

“Адолат” СДП Наманган

шаҳар кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+