Партия ёшлари – Осиё чемпиони

15.06.2021 17:06:04

Дарҳақиқат, спорт саломатлик гарови эканини барчамиз яхши биламиз.  Шуни алоҳида мамнуният билан қайд этиб ўтиш жоизки сўнги йилларда шахсан давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга яратилаётган шароитлар натижасида ёшларимизнинг спорт билан шуғулланиш оммавий тус олмоқда. Шунингдек, турли ёшдаги халқимиз орасидан соғлом турмуш тарзига амал қилаётган юртдошларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани барчамиз учун қувонарли ҳолат.

Сўз исботи сифатида, жорий йилнинг 4-6 июнь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлигида  ёшлар, ўсмирлар”, катта ёш ва аёл спортчилар ўртасида курашнинг "Жанговар самбо" тури бўйича бўлиб ўтган  Осиё чемпионатида партиямиз аъзолари иштирок этиб, 17 та давлат курашчилари  орасида ўсмирлар мусобақасининг 79 кг вазнда курашга тушган бухоролик Шахзодхўжа Шариповнинг қўли баланд келиб олтин медални қўлга киритди. Осиё чемпиони унвонидан ташқари жорий йилнинг октябрь ойида Монголия давлатида "Жанговар самбо" бўйича бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Яна бир  бухоролик партиямиз аъзоси ўсмир самбочи Абдураҳим Саъдуллаев 88 кг вазнда курашга чиқиб бронза медали соҳиби бўлди.

Партиямиз вакиллари бўлмиш ёш спортчиларни эришган ютуқлари билан қутлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан ота-оналар ва ёшлар иштирокида тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидов ҳамда  халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати А.Ахмедовлар иштирок этиб, ёш спортчиларимизни эришган ютуқлари билан табриклаш билан бир қаторда келгусида жаҳон биринчилиги, олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб  Ўзбекистон байроғини юқори шоҳсупаларга кўтаришлари тилагини билдиришди. Тадбир иштирокчилари М.Ҳамидов ва А.Аҳмедовлар томонидан спортчиларга пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ҳамда зар тўнлар халқимиз номидан миннатдорчилик белгиси сифатида тақдим этилди.  

 

Юсуф САЛОМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+