Партиядош шифокор маслаҳати: Сурункали касалликларни дорисиз даволаш мумкин

15.04.2020 19:04:09

Денгиз бўйида дам олиш роҳатбахшлиги билан машҳур. Тиббиётда эса денгизга шифо мақсадида таянилади. Денгиз тузи, суви, ўти орқали даволаш “талассотерапия” деб аталади.

Айни пайтда денгизга боришга имконият мавжуд эмас. Шунга қарамай, ўз уйингизда денгиз муҳитини яратиб, саломатлигингиз учун фойда ўзлаштиришингиз мумкин. Қандай қилиб, дейсизми? Дорихоналардан осонгина топиладиган денгиз тузи орқали!

Иммунитет, юрак, асаб учун фойда

Денгиз - Ернинг бешиги. Унга тегишли туз ҳам мўжизанинг ўзгинаси. Денгиз тузи таркибида хатто озиқ-овқатларда топиш мушкул бўлган биологик фаол моддалар сероб. Шунингдек:

  • моддалар алмашинувини яхшилайди;
  • юрак қон-томир ва асаб фаолиятини рағбатлантиради;
  • иммунитетни оширади, чиниқтиради;
  • тери, тирноқ, соч гўзаллиги ва соғломлигини таъминлайди;
  • антисептик, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи восита саналади.
  • Бир гуруҳ шифокорлар тавсияси

Денгиз тузидан таянч-ҳаракатланиш тизими касалликлари, жумладан, остеохондроз, радикулит, артроз, ревматизм, подагра ва полиартритни даволашда фойдаланилади. Ортопедияда суякларни мустаҳкамлаш, ясси оёқлик, Х ва О симон оёлрни даволашда қўлланилади. Стоматологлар пародонтоз ва тиш оғриғида, офтальмологлар миопия, коньюнктивит ҳамда кўз толиқишида тавсия этадилар.

Шамоллаш, грипп, пневмония, бронхит, гайморит, ангинада ҳам денгиз тузили муолажалар (масалан, ингаляция) қўл келади. Шунингдек, аденоидлар, бавосир, ич кетиши ва қотиши, мастопатия, неврит, жигар ва буйракдаги муаммолар, замбуруғли касалликлар, сурункали чарчоқ синдромида денгиз тузи дори вазифасини ўтайди. 

Аммо...

Қон босими ошганда, оғир юрак касалликлари, онкологик ўсмалар кузатилганда, ҳомиладорлик даври денгиз тузили муолажалардан фойдаланиш мумкин эмас. 

Ош тузидан фарқи нимада?

Аслида ҳар қандай туз денгиздан олинади. Лекин ош тузи ҳолига келтирилгунга қадар қайта ишланади. Мавзуимиз қаҳрамони бўлган денгиз тузи эса чинакам табиий маҳсулотдир.

Денгиз тузида натрий хлорид 90-95 ни ташкил этиб, 100 га яқин минерал моддалар, микро ва макро элементлар мавжуд. Оддий тузнинг эса 100 фоизини натрий хлорид ташкил этади, микроэлементлар умуман йўқ, чунки ишлаб чиқариш жараёнида улар парчаланиб кетади. Бизнинг қўлимизга етиб келгунича туз 650°C иссиқликда қуритилади, кимёвий моддалар, масалан оқартирувчи воситалар қўшилади. Бунинг ортидан туздаги молекулалар бузилади, кристалл ҳолати ўзгаради. Йод қўшилишини ҳисобга олмаса, бошқа фойдали жиҳатни ўзида мужассамлаштирмайди.

Асл денгиз тузи оппоқ эмас, аксинча, кулранг тусда, йирик доначали, қуруқ бўлади. Бундан фойдали минераллар тўлиқ сақланганини пайқаш мумкин.

Таомга қўшса бўладими?

Албатта! Таом тайёрлашда денгиз тузидан фойдаланадиган мумлакатларда юрак қон-томир касалликлари, бўғим оғриқлари камдан кам кузатилади. Чунки унинг таркибидаги кўп миқдордаги калий ва натрий тўқималарни озиқлантиради, магний модда алмашинуви ва асаб тизимини яхшилайди, бром тери ҳолатини яхшилайди, йод қалқонсимон без касалликларининг олдини олади. Шунингдек, денгиз тузи таркибида кальций, темир, фосфор, марганец, рух, кремний, селен мавжуд бўлиб, инсон саломатлиги учун катта хисса қўшади.

Денгиз тузини таом ёки салатларга қўшган ҳолда истеъмол қилишни истасангиз, бир кунда 5 грамм етарли. Чунки кун давомида яна бир қанча тузли маҳсулотларни тановвул қиласиз. Овқатга пишишига яқин қўшинг, шунда фойдали элементлар тўлиқ сақлаб қолинади. Усти маҳкам ёпиладиган идишда сақланг.

Ваннали муолажа – кенг тарқалган усул

Денгиз тузидан ванна тайёрлаб, чўмилган болалар ва катталарнинг териси майин, тиниқ, соғлом бўлади. Худди денгизга бир шўнғиб чиққандек ўзини тетик хис этади, сочлари жилоланади.

Денгиз тузили ваннада сув ҳарорати 37ºC бўлиши, киши сув ичида 10-15 дақиқа вақт ўтказиб, буни кун ора такрорлаши, умумий муолажалар сони 10-15 тани ташкил этиши мақсадга мувофиқ. Ортиқча вазндан халос бўлишни истаганлар эса ваннани бир ой давомида ҳар куни қабул қилишлари керак. Катта ванна учун 1-2 кг. туз солинади. Ваннани кечки пайт, овқатдан икки соат кейин, ухлашдан бир соат олдин қабул қилиш тавсия этилади.

ФАКТЛАР:

Француз олими бир тадқиқот ўтказди. Денгиздан балиқ тутиб, ош тузили сувга солди. Балиқ кўп ўтмай нобуд бўлди. Товуқнинг юрагини денгиз тузили сувда сақлаб кўрганида, у 27 йил давомида уриб турди. Денгиз тузи таркибидаги фойдали минераллар уни сақлаб турган экан.

Денгиз тузининг фойдасини IV асрда Гиппократ эътироф этган.

Тарихда денгиз тузининг аҳамияти шу даражада юқори бўлганки, маълум даврларда у пул сифатида муомалада юрган.

Коммуна АБДУРАХМОНОВА,

Бустон туман марказий шифохонаси терапевти,

Партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+