Партиядошимиз мудофаа вазирининг эътирофига сазовор бўлди

01.02.2022 14:02:05

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати маълум қилишича Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз осойишталигини сақлаш, Қуролли Кучларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ибратли ва самарали фаолияти учун бир гуруҳ ҳамюртларимизга орден, медаль ва кўкрак нишонлари топширилди. Улар орасида Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Гавҳар Алимова ҳам бор.

Куни кеча Каттақўрғон шаҳар ҳарбий қисм вакиллари томонидан шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимовага Мудофаа вазирининг буйруғига асосан тақдим этилган “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

- Албатта, бу эътибордан хурсанд бўлдим. Аввало мана шу кўкрак нишонининг таъсис этилиши ҳарбий қисмларда маънавий-маърифий ишлар самардорлигини оширишда ва  бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ўйлайманки, бу эътироф келгусида ҳарбий қисм ва муассасалардаги суҳбатлар орқали ҳарбий хизматчилар ва оила аъзоларининг ҳам маънавий-маърифий савиясини юксалтиришдаги масъулиятимизни янада оширади, - дейди Г.Алимова.

Албатта тиниб-тинчимас, изланувчан Гавҳар Алимова ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, соҳа фахрийлари иштирокида учрашувлар мунтаззам  ўтказиб келинади. Келгусида ҳам бу борадаги ишларни самарали давом этишига ишонамиз ва сафдошимизга “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони муборак бўлсин деймиз!

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+