Партиямиз фаоли депутат этиб сайланди

16.03.2021 12:03:17

Йилдан-йилга аҳоли орасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ғоя ва ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда.

Хусусан, куни кеча Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги бўшаган депутатлик ўринларга бўлиб ўткан сайловларда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Хожамуратов Улуғбек Тажибаевич 14-сонли «Қурилишчи» сайлов округи депутати этиб сайланди.

Ушбу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, партия депутатлари ва фаоллари номидан Хожамуратов Улуғбек Тажибаевичнинг келгуси фаолиятида ҳам  улкан зафарлар тилаймиз!

Бугунги кунда Хожамуратов Улуғбек Тажибаевич Республика “Ёшлар маркази” Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси директори лавозимида ишлаб келмокда.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+