Партиямиз сафи кенгаймоқда

25.01.2024 13:01:00

   Сирдарё вилоят, Гулистон шаҳри тиббиёт бирлашмаси бош шифокори - Кўпайсинов Мурод Мадаминов партиямиз аъзолигига қабул қилинди.
   Партия аъзолик гувоҳномасини тиббиёт бирлашмаси фаоллар залида, тиббиёт ходимлари иштирокида “Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси - Ш. Умурзоқова топширди. Шу ернинг ўзида янги БПТ ташкил этилиб, унинг раиси этиб Тўраева Насиба сайланди.
   2024 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар ўтказилиши муносабати билан партия нуфузини кенгайтириш ишлари туман ва шаҳар Кенгашларида янада жадаллашмоқда. Партия сафига депутат бўлиш истагида бўлган турли соҳа вакиллари аъзоликка қабул қилинмоқда.


   Партиянинг 2023 йил кўрсаткичларига назар ташлайдиган бўлсак, вилоятимизда аъзолар сони 29590 кишига етганини қайд этиш мумкин. Бу эса йил давомида партиядошларимиз сони ўтган йилга нисбатан кўпайганини билдиради. Янги маслакдошларимиз орасида турли касб эгалари – шифокорлар ва ўқитувчилар, тадбиркорлар, коммунал хўжалик ва маданият ходимлари, спортчилар, ишчи ва хизматчилар кўпчиликни ташкил этаётгани эътиборга молик. Бу эса электорат таркибига кирувчи ижтимоий қатламлар тобора кенгайиб бораётганини кўрсатади. Ходимларимиз томонидан партиямиз сафини энг фаол аъзолар билан кенгайтириш мақсадида тарғибот ишлари янада кучайтириш мақсад қилиб қўйилган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+