Партиямизнинг 3 нафар фаоллари - “Келажак лидерлари” клуби аъзоси

24.08.2021 19:08:05

Бугунги кунда иқтидорли ва салоҳиятли ёшлар янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий таянчимиздир. Уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, ўз иқтидорлари ва салоҳиятларини тўла намоён этишда барча зарур имконият ва шароитларни яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Президентимизнинг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод заҳира кадрларини шакллантиришга қаратилган “Келажак лидерлари” лойиҳасини амалга оширилиши ҳам бу борада қилинаётган ишларнинг узвий давомидир.

Мазкур Фармон асосида ҳар бир вилоятда салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилди.

Ушбу клубга аъзоликка даъвогарлар 4 босқичда, очиқ танлов орқали сараланди. Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати, партиянинг Фориш туман Кенгаши раиси Умида Бўронова ҳамда партия фаоллари Умматова Муяссар, Мелиева Мухлисаларнинг Жиззах вилоятида ташкил этилган “Келажак лидерлари” клубига саралаб олинганлиги қувонарлидир.

Уларнинг келажакдаги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Маҳмуд ХОЛБОЕВ,

“Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+