Партиянинг халқчил ғоялари эътироф этилди

06.06.2022 12:06:12

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан Навоий вилоят мудофаа ишлари бошқармаси фаоллари залида “Адолат ҳаётимизнинг бош мезони” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари иштирок этди.

Унда сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Хайитов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда партиянинг роли тўғрисида атрофлича тўхталди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда халқчил ва ҳаётий ғоялари билан лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширилаётганлиги партиянинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи янада ортиб боршига хизмат қилаётганлигини таъкидлади. 

навоий2_1

Алоҳида қайд этиш ўринлики,  партиядан сайланган депутатлар партия ходимлари ва фаоллари турли соҳа вакиллари  ҳамда кенг жамоатчилик билан ўтадиган учрашувларда партия ғоялари ва мақсадлари шунингдек, депутатлар томонидан кўтарилаётган масалаларнинг қизғин қўллаб-қувватланиши барчамизни бирдек хурчанд этади.  Энг асосий уларнинг барчаси халқимизни кўпдан буён қийнаб келаётган кўплаб ижтимоий иқтисодий муаммоларнинг ҳаётий ечимига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Шу боисдан ҳам ушбу давра суҳбатида партия ғоя ва мақсадларига ҳамоҳанг тарзда вилоят мудофаа ишлари бошқармасида хизмат қилаётган  ҳарбийлар ва ходимлар ўзларини кўпдан буён қийнаб келаётган муаммоларни кўтарди.

Жумладан, ҳарбий хизматчилар ўз хизмат вазифаси юзасидан республиканинг турли вилоятларига тез-тез кўчиб ишлашига тўғри келади. Шу боисдан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ишга, фарзандларини эса мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштиришда доимий тарзда муаммоларга дучор бўлаётганлигини айтишди. Шу билан бирга бошқарма тизимида ҳарбий бўлмаган лавозимларда меҳнат қилаётган ходимларнинг иш ҳақларининг камлиги ўртача 2-2,5 млн сўм атрофида эканлигини этишда амалий ёрдам сўради.

Юқорида бошқарма ходимлари томонидан кўтарилган барча масалалар юзасидан партиянинг вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Хайитов ҳуқуқий ва амалий тушунчалар берилди.

Учрашув сўнгида бундай тадбирларни вилоят мудофаа бошқармасининг қуйи тизимларида ҳам мунтазам ўтказиб боришга келиб олинди.  

“Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+