Партиянинг Хоразм вилоят Кенгашида “Ҳисобот куни” эълон қилинди

21.01.2022 17:01:22

Бугун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Хоразм вилоят филиалида “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ЗООМ дастури орқали  шаҳар ва туман Кенгашларининг 2021 йил давомидаги  фаолиятини сарҳисоб қилишга қаратилган  йиғилиш ташкил этилди.

   Йиғилишни партия вилоят Кенгаши раиси Тоҳир Палванов кириш сўзи билан очиб берганидан сўнг,  раислик қилувчининг ҳисобот маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида партия вилоят Кенгаши томонидан ижобий ишлар билан бир қаторда кўзга кўринарли камчиликларга ҳам йўл қўйилган. Жумладан,Тупроққалъа, Гурлан туман Кенгашлари ўтган йил давомида аъзоликка қабул қилиш, аъзолик бадали тушуми, БПТлар ташкил этиш оммавий ахборот воситаларида ёритилиши  бўйича  сусткашликка йўл қўйилган.

  Йиғилиш давомида раислик қилувчи Т.Палванов йўл қўйилган камчиликларни  белгиланган муддатларда бартараф этишнинг янги тизимли чора-тадбирлари ҳусусида гапириб, бир қатор тавсиялар берди ва вилоят Кенгашининг Ижрокўм йиғилиши қарори билан тасдиқланган, ҳар ойнинг сўнги пайшанба куни “Ҳисобот куни” деб белгиланганини эълон қилди.

Унда суст фаолият олиб бораётган  туман Кенгашлари раислари, депутатлари ҳамда шу шаҳар ва туманга вилоят кенгашидан беркитилган масъулларнинг бир ой давомида амалга оширилган ишлари юзасидан  ҳисоботи  онлайн ва оффлайн эшитилади.

Январь ойининг охирги пайшанбасида партиянинг Гурлан туман Кенгаши фаолияти муҳокама этиладиган бўлди.

Сулаймон Яқубов, партиянинг Тупроққалъа туман Кенгаши раиси:

  • Ҳисобот йиғилиши танқидий таҳлил қилинди. Ушбулардан ҳулоса чиқарган ҳолда Кенгашда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишга ишонч билдирдим. Раисимиз Тоҳир Палвановнинг берган самимий тавсиялари ҳамда “Ҳисобот куни” нинг белгиланиши биздан янада фаолликни талаб қилади.

Шунингдек, Боғот туман ҳамда Урганч шаҳар Кенгашлари  фаолият намунали топилиб, партиянинг вилоят Кенгаши номидан миннатдорлик билдирилди.

 Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳозалар қизғин тус олган йиғилиш партия  фаолларини янада шижоатга чорлади.

Йиғилиш сўнгида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди ва  амалиётга йўналтирилди.

                                                                                                     Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                    “Адолат” СДП

                                                                       Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+