Партиянинг “Шуҳрат”ли фаоли

06.09.2021 11:09:34

 

Шукурулло Сайдуллаев нафақат Қўштепа тумани, балки вилоятнинг энг  тажрибали фермерларидан саналади.

«Шукур – Давлат» кўп тармоқли хусусий тижорат фермасини  ташкил этиб, муваффақиятли бошқариб келаётган ёш тадбиркор соҳада инновацион лойиҳаларни биринчилардан бўлиб йўлга қўйган. Айниқса, сутни қайта ишлаш бўйича илғор тажриба ва технологиялар асосида аҳолини сифатли сут маҳсулотлари билан таъминлаш, эл дастурхонини бойитишдек ҳайрли ишни  амалга ошириб келмоқда.

Шукурулло  Сайдуллаевнинг фаолияти, ватанпарвар ва фидойи инсон сифатида амалга оширган ишлари доимо маҳалладошлари томондан эътироф этиб келинган. Ўзбекистон Республикаси мутақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлиги ҳам  юртдошларимизга чексиз қувонч бағишлади.

Ёш фермер  Ўзбекистон  “Адолат” СДПнинг фаоли. Доимо партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда етакчилик қилиб келган. Ҳудудда  партия аъзолари билан ишлаш, мурожаатларнинг ўз ўрнида ечим топишида ташаббускорлик кўрсатади. 

Партия фаолини мукофот билан қутлаб, келгуси фаолиятига омад тилаймиз.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+