Партиянинг вилояти Кенгаши ташаббуси билан тадбирлар ташкил этилди

20.03.2022 08:03:51

Жорий йилнинг 16 март куни И.Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ шаҳар филиалида Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан «ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ ЎРНИ» ҳамда «БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ» каби тадбирлар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирларда партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ф. Аллаев, Олмалиқ шаҳар оила маркази раҳбари Тангирова Баҳринисо Қаршибоевна, Олмалиқ шаҳар ИИБ ХПБ инспектори подполковник Туманов Қувончбек Нуралиевич, Олмалиқ шаҳар ИИБ ходими капитан Валиев Пўлат Фахриддинович ҳамда Олмалиқ шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар партия фаоллари, БПТ раислари иштирок этишди.

Йиғилишга ташриф буюрган маърузачилар кун тартибидаги мавзулар бўйича ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдириб, тадбир қатнашчиларига етарлича маълумотлар тақдим этишди.

Қатнашчилар тадбирдан ўзларига атрофлича юридик ва маънавий тушунчалар олганлигини айтиб ўтишди.

Йиғилиш савол-жавоб, баҳс-мунозараларга бой тарзда очиқ ва ошкора руҳда ўтказилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга ва фаол қатнашчиларга эсдалик совғалари тарқатилиб, Наврўз олди байрамона концерт дастури улашилди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+