«Педагогика – жон ила тандир»

12.12.2022 16:12:35

Дунё яралиб, одам пайдо бўлдики, у ўз тарбияси хусусида қайғуради. Шу маънода инсоният қанчалик кўҳна, унинг тарбия борасидаги орзу-истаклари ҳам шунчалик қадимий ва кенг қамровлидир.

Бу ҳақдаги дастлабки манбалар халқ оғзаки ижодида: эртак, қисса, панднома, мақол ва маталларда ифода топган. Кейинроқ ёзма ёдгорликларда, ҳадисларда келтирилган. Шу тариқа таълим-тарбия ишлари такомиллашиб, Шарқ ва Ғарбнинг қомусий олим ва педагоглари ижодий фаолиятининг асосига айланган. Жумладан, буюк аллома боболаримиз Муҳаммад ал-Хоразмийдан тортиб, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Кайковус, Алишер Навоий, Аҳмад Дониш, Фурқат, Абдулла Авлонийгача бўлган мутафаккирлар асарларида ҳам бу масала жуда катта ўрин тутади. Хусусан, файласуф олим Форобийнинг «Фозил шаҳар кишиларининг қарашлари»да тарбия орқали инсонга бериладиган 12 фазилат шарҳланади. Абдулла Авлоний эса, педагогикани «Бола тарбиясининг фани», «Дарё ила тарбия ... иккиси жон ила тан кабидир», «Дарё олувчи – билувчи, тарбия олувчи – амал қилувчидир», дейди.

Демакки, педагогиканинг бош масаласи – тарбия! Мактабгача таълим соҳасида пeдaгoг xoдимлaрнинг юқoри илмий мeтoдик билимлaргa, юксaк мaҳoрaтгa эгa бўлиши ниҳоятда муҳим. Зотан, боланинг онги, ҳис-туйғулари, ижтимоий ҳаёт учун зарур хулқий одатлари ҳосил бўладиган, бошқача айтганда, унинг жисмоний, ахлоқий, меҳнат, эстетик ривожланишига пойдевор қўйиладиган илк давр – бу мактабгача ёшдаги давридир.

Шу сабабдан ҳам мактабгача таълим соҳасига ёш aвлoднинг ҳaр томoнлaмa eтук, билимли, юксaк мaънaвиятли, бaркaмoл, вaтaнпaрвaр шaxслaр бўлиб етишишини тaъминлaш йўлидa aмaлгa oширилaётгaн улкaн бунёдкoрлик ишлaрининг энг aсoсий бўғини сифaтидa қаралмоқда.

Жараёнларда тизимда янги инновацион педагогик технологиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этиш тизимли йўлга қўйилди. Бунда бир тарафдан давлатнинг бевосита кўмак ва эътибори янги ва замонавий мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтиришга, уларнинг халқаро тажрибада кенг қўлланилган бир неча муқобил турларини ташкил этишга қаратилди. Натижада болаларнинг мактабгача таълим билан қамрови бир неча баробарга ошди.

Иккинчи тарафдан эса, мактабгача таълимнинг сифат босқичи яхшиланди. Айниқса, педагог кадрлар салоҳиятини ошириш, мактабгача таълим ташкилотларини замонавий ўқув-методик материаллар ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш, соҳага малакали педагог ва бошқарув кадрларини жалб қилиш масалаларини ҳал этиш изчил йўлга қўйилди.

Дейлик, биргина шу йилнинг ўзида вилоят бўйича 11 та янги боғчанинг фойдаланишга топширилиши, улар базасида 1 минг 600 нафар боланинг мактабгача таълимга қамраб олиниши фикримиз далилидир.

Айтиш жоизки, мазкур масалаларни изчил амалга оширишда, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрда қабул қилинган «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрда имзоланган «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тизим ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Соҳада амалга оширилаётган янгиликлар қаторида Вазирликнинг «Мактабгача таълим тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш тўғрисида»ги 128-сонли буйруғини алоҳида келтириш мумкин. Жорий йил давомида мазкур буйруқ ижроси доирасида Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси тизимларида 30 та ўқув-семинар, 1 та конференция ташкил этилди ва улар орқали амалиётга қўлланилаётган мазкур низомларнинг ҳаракат механизмлари, улардан кутилаётган натижалар тарғиб этилди.

Яқинда ҳам Норин туманининг энг чекка маҳалласи – «Сузоқовул»да жойлашган 22-сонли ДМТТда шу мавзуда вилоят семинари ўтказилди. Аввало, тадбир ўтадиган жой сифатида айнан мазкур ДМТТнинг танланишида алоҳида мазмун бор. Чунки, ушбу ташкилот нафақат Норин туманида, ҳатто, вилоятда ҳам алоҳида ўринга эга. Зотан, 2020 йилда давлат инвестиция дастури асосида тубдан янги қурилган ташкилотнинг ҳам қувват омили, ҳам жиҳозланиш кўлами, ҳам методик янгиланиш жараёни, қамров даражаси, педагоглар фаолиятидаги самаралар ҳар жиҳатдан эътироф этилган. Жумладан, бугун бу ерда фаолият олиб бораётган 34 нафар ходимнинг 19 нафари педагог, улар орасидаги 3 нафар педагог эса, 1- ва 2-тоифа эгалари ҳисобланади. Қолаверса, жорий «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиби ва танловнинг Республика босқичи иштирокчиси ҳам мана шу жамоа вакиласидир.

Умуман олганда, Марғуба Давлатова бошлиқ ушбу жамоанинг энг катта ютуғи, бу улардаги педагогик Кенгаш фаолиятини ҳар жиҳатдан тўғри ва тизимли йўлга қўйиб олганликларидадир. Яъни, ҳар бир қарор ёки янги бир мақсад ана шу Кенгашда кўриб чиқилади. Натижа учун эса, ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат олиб боради.

Ўтказилган семинар ҳақида бир гап айтиш жоиз: вазирлик буйруғида акс этган барча талаблар, айниқса, намунавий Низомларнинг барчаси аниқ кесимларда ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан ёритиб берилди.

Албатта, анъанага кўра, семинар ишида мактабгача таълимнинг вилоят, туман кесимидаги шўба мудирлари, хусусан, бошқарма бошлиғининг ўринбосари Абдуназар Юсупов иштирок этди ва якунда бир қатор соҳа фидоийлари ташаккурномалар билан тақдирланди.

Мазкур семинар талқин этган янгилик Наманган вилояти Мактабгача таълим тизимларда янги истиқболли ислоҳотлар самара бераётганлигини яна бир бор исботлади ва буюк мутафаккир Авлонийнинг «Педагогика – жон ила тандир», деб айтган сўзи бугун ҳам янги Ўзбекистон жамиятининг чин маънодаги мақсади эканлигини кўрсатиб берди.

Саидолим Абдураҳмонов,

халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши

 “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+