Педагогларнинг сиёсий билимлари оширилди.

24.07.2024 17:07:22

Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил сиёсат, қабул қилинаётган қарор ва қонунларнинг мазмун-моҳиятини оддий фуқароларга етказиш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан сиёсий ўқувлар ўтказилиб келиняпти.

Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида ҳам ушбу сиёсий ўқувларда партия ходимлари, фаоллар, ҳамда маҳаллалар аҳолиси иштирок этишмоқда.

Сиёсий ўқувларда партия ходимлари мамлакатимиз ҳаётидаги ўзгаришлар, Президентимиз томонидан қабул қилинган янги фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳамда жаҳонда юз берган энг муҳим янгиликлар ҳақида сўз юритишди.

Хусусан, Партиянинг Жондор туман Кенгаши ташаббуси билан туман мусиқа ва санат мактабда давра суҳбати ташкил этилди. Унда туман Кенгаши раиси Сардор Гадоев мактабнинг ишчи ходимларига давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган қонун ва бошқа ҳужжатларнинг мазмуни, ҳаётий аҳамияти хусусида тушунча бериб ўтди.

Маҳаллаларда ҳамда ташкилотларда ташкил этилаётган бундай тарғибот тадбирлари фуқароларнинг сиёсий билимини янада бойитиши баробарида партия ходимлари ҳамда маърузачиларнинг ҳам фаоллиги ошишига туртки бўлмоқда. Айниқса, чекка қишлоқ ҳудудларида яшовчи ҳар бир фуқарони янгиликлардан хабардор этиб бориш зарурлигини назарда тутсак, бундай тадбирларнинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти янада яққол аён бўлади.

Моҳигул Раҳимқулова,
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+