Пиёда юриб пул топаётган юртдошимиз

10.09.2021 14:09:27

Бугунги кунда коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди.

Барчамиз бундан жиддий хулоса қилган ҳолда зарарли одатлардан воз кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш, бир сўз билан айтганда, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётимизга айлантиришимиз зарур эканлигини бугунги даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи» (www.1hls.uz) платформасини яратиш тўғрисида давлатимиз томонидан қонун қабул қилинди.

Бунда Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан; ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилиб бериб келинмоқда.

“Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан  платформа аъзоларидан бири фуқаро Исомов Нодир Собир ўғли Қарши шаҳарида  истиқомат қилади ва кунлик ишлар билан юрганида бундай имтиёздан фойдаланиб ҳам соғлигига фойда келтираётгани, ҳам даромад топаётганидан мамнун бўлиб келаётганлигини айтиб ўтди. Вилоят Кенгаши томонидан фуқаронинг келгусидаги ишларига зафарлар тилиб, эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Гулноза РАДЖАБОВА,

“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+