Пиёдалар йўлаги муаммоси ижобий ҳал этилди

31.03.2022 09:03:58

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д.Халбаева Янгийўл тумани Нов маҳалласидан Баҳор маҳалласигача бўлган темирйўл кесишмасидаги пиёдалар ўтиш жойини ёпиб кўйилаётганлиги  борасида қилинган аҳоли мурожаатини ўрганиш мақсадида, зудлик билан воқеа жойига етиб келди ва мазкур масала юзасидан  Янгийўл тумани Ўзбекистон темир йўллари АЖ раҳбариятига  мурожаат йўллади. Бу масалани янада чуқурроқ ўрганиш ва ечим топиш учун Ўзбекистон темир йўллари АЖ, Тошкент минтақавий темирйўл узели бошлиғининг биринчи ўринбосари Мусоходжаев Одилхўжа Носирович ҳамда депутат Д.Халбаевалар ўзаро фикр алмашдилар. Нов маҳалласи ва Баҳор маҳалласини боғловчи темирйўл кесишмасидан пиёдалар ўтиш жойи масаласи тезкор текширувлар натижасида аҳоли талаб ва истаклари инобатга олинган ҳолда ижобий ҳал этилди.

Аҳолини қаттиқ ташвишга солаётган муаммоли масалалардан бирига ижобий ечим топишда кўмаклашган депутат Д.Халбаедан маҳалла аҳли жуда миннатдор бўлди.

Тошкент вилояти Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+