Пленум: фаолият, таҳлил, натижа

29.12.2022 07:12:30

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгашининг VIII Пленуми бўлиб ўтди.

Унда партиянинг 2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ижроси, Президентимиз Мурожаатномасидаги вазифалардан келиб чиқиб, партиянинг 2023 йилдаги устувор йўналишларини белгилаб олиш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб, Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Фармон Аллаевнинг ахбороти тингланди.

 

2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг 9 ойлик ижросидаги бир қанча ютуқ ва камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб, 2023 йилда амалга ошириши режалаштирилган устувор йўналишлар ва аҳамият қаратилиши керак бўлган қатор масалалар қайд этилди.

Пленумда партиянинг вилоят кенгашлари раислари ҳамда депутатлари ҳам сўзга чиқиб, амалга оширган фаолияти ҳамда келгусидаги режалари юзасидан маълумот берди

 

 

Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, депутатлик корпус вакиллари, партиянинг фаол аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+