Пленум кун тартибида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди

26.05.2022 14:05:25

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қонликўл тумани Кенгашининг  VIII Пленум мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу Пленум мажлисида партия туман Кенгаши аъзолари, депутатлари, партия фаоллари иштирок этишди.

Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Қонликўл тумани Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти ва “Тараққиёт стратегияси”дан келиб чиқиб, 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман кенгашининг ҳисоботи тингланди.

Жумладан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди.

Ўтган 2021 йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан Қонликўл тумани бўйича жами 21та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Унда 226та хонадон ва 16та хўжалик юритувчи субъектларга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган 55та мурожаатлар юзасидан 21та депутатлик сўровлари юборилиб, 17таси ижобий ечимини топди. 34та мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

Шунингдек, давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари ҳар бир маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди. Унда маҳаллаларда партия фаоллари орасидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар томонидан Қонликўл тумани бўйича жами 19та сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди. Уларда 342 нафар тингловчи қамраб олинди.

Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида 6 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан 2 нафарини ёшлар, 2 нафарини аёллар ташкил этади.

Пленум давомида кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Кенгаш таркибига ўзгартириш киритилиб, Қонликўл тумани Кенгаши раиси лавозимига Бабажанов Жандос Рахат ўғли тайинланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП 

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+