Пленум мажлиси танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

06.05.2021 10:05:21

Жорий йилнинг 5 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги V пленум мажлиси карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди. Унда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзоларидан ташқари, туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мажлисда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракциясининг 2020 йилда амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилиб, 2021 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергеновнинг маърузаси тингланди.

Эътироф этилганидек, 2020 йилда каронавирус пандемияси туфайли партия фаолияти “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга кўпроқ эътибор қаратиб ўтилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўтган йилда кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар доирасидаги амалий ишларга ҳам эътибор қаратилди. Бунинг натижасида партиянинг аҳоли орасига кириб бориши, халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиши таъминланди.

Хусусан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида партиянинг барча туман, шаҳар Кенгашларида партия фаоллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 323 та маҳалладаги 3954та хонадон ва 326та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан билдирилган 511 та мурожаат асосида мутасадди ташкилотларга 130та депутатлик сўровлари юборилиб, 289 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 138та мурожаатлар жойида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

2020 йил давомида партиянинг баъзи туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари сессиялар ва доимий комиссияларга бирорта масала ёки таклиф кирита олмаганлиги пленумда кескин танқид қилинди. Шу билан бирга, аксарият туман кенгашларнинг тегишли масалалар юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитиш ёки депутатлик сўровлари чиқаришдаги фаолияти ҳам етарли даражада эмаслиги қайд этилди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Д.Қурбаниязовнинг ҳисоботи тингланди. Унда партия фракциясининг 2020 йилдаги фаолияти ва 2021 йилдаги устувор вазифаларига эътибор қаратилди.

Пленумда партиянинг барча даражадаги бўғинлари ва депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда 2021 йилда партиянинг бир қатор лойиҳалари доирасида болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолатини, умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиши ва дарсликларнинг сифати, педагог кадрлар билан таъминланиш даражасини, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимидаги муаммолар ҳамда дорихоналар фаолиятини ҳамда олий таълим муассасаларида илмий изланишлар олиб бораётган ёш олимлар фаолиятидаги муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш каби масалалар партия эътибори марказида бўлиши қайд этилди.

Жорий йилги Давлат дастури ижросида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг иштироки масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилиб, ушбу мақсадда партиянинг барча тузилмалари, депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар илгари сурилди ва тегишли қарорлари қабул қилинди.

Пленумда сўнги ташкилий масала ҳам кўриб чиқилиб, Кенгаш таркибига ўзгартиришлар киритилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП  

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+