Пленум мажлисида бир қатор масалалар муҳокама этилди

08.08.2024 14:08:49

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги – ХIX Пленуми бўлиб ўтди. Унда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, депутатлик корпуси вакиллари, партиянинг фаол аъзолари иштирок этди.

Партия вилоят Кенгашининг 2024 йилнинг ўтган даврида олиб борган иш фаолияти таҳлил қилиниб, эришилган ютуқлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди. Шунингдек, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга мўлжалланган Давлат дастурининг ижросини таъминлашда Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг олдида турган долзарб вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Пленум ишида партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраевнинг ахбороти тингланиб, ўтган давр мобайнида партия аъзолари сони ўсгани, қуйи бўғинлар фаолияти, аъзолик бадаллари тушумини назорат қилиш масалалари таҳлил қилинди..

Шунингдек, Пленумда бу галги сайловлар илк бора янгича тартибда ўтказилиши қайд этилди. Пленум ишида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар ролини ошириш, фаолият доирасини янада кенгайтириш, улар ўз кучи ва салоҳияти, имкониятларини амалда намоён этиши учун аралаш, яъни мажоритар-пропорционал сайлов тизими жорий этилаётгани туфайли одамлар ишончини қозониш зарурлигига эътибор қаратилди.

Партия бўлажак сайловларда барча даражадаги ҳокимият вакиллик органларида кўп ўринга эга бўлиш ва шу аснода мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларда ҳамда ўз электорати манфаат ва эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда, жамият ва давлат қурилиши жараёнларида фаол иштирок этишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўйганлигини таъкидланиб ўтилди.

Пленумда партия фаолиятини янада самарали ташкил этиш, фуқаролар билан мунтазам мулоқот олиб бориш, жойлардаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар режаси тузилди.

Шунингдек, Пленумда партиянинг келгусидаги иш фаолиятида жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, адолатли жамиятни барпо этиш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўриладиган чора-тадбирларга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди

Пленумда кун тартибидаги масалалар юзасидан сўз олганлар партиянинг дастурий мақсадларини амалга оширишга қаратилган белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга оширишга эришиш ва янгича тартибда ўтадиган аралаш сайловларда партиямизнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш юзасидан ўз таклифларини баён қилдилар.

Пленумда партия вилоят Кенгашининг жорий йил 6 ойликдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳам эшитилди ва ташкилий масалалар кўрилди.

Шунингдек, Пленумда ишида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам тилга олиниб, фаолиятнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Пленум кун тартибидаги масалалар юзасидан партия вилоят ва туман Кенгашлари фаоллари музокарага чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда юқоридаги масалалар юзасидан Пленум қарори қабул қилинди.

Гулшод Турсоатова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+