Пленум танқидий руҳда ўтди

19.05.2022 17:05:01

Фарғона вилояти “Матбуот уйи” мажлислар залида “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг IX пленум йиғилиши  бўлиб ўтди.

Уни партия вилоят Кенгашининг раиси в.в.Б. А.Умаров очди ва олиб борди. Таъкидланганидек, “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 2021 йилда партиянинг дастурий вазифаларини кўзда тутган лойиҳаларни амалга оширишда аҳолининг кенг қатлами билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилиб, депутатлик корпусларининг ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилди.  Партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган амалий ишлар белгиланди. Жойларда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тарзда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди. Ўтган бир йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан вилоят бўйича 150 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилиниб, мурожаатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.  Партиянинг барча тизимларига  келиб тушган аҳолининг 241 та мурожаатлари юзасидан 208 та депутатлик сўровлари юборилиб, уларнинг барчаси ўз ижобий ечимини топишига эришилди.

фар2_3

Ҳисобот даврида партия аъзолари сони 2508 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 19951 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса12 тага ўсиб, 395 тани ташкил қилди.

Йиллик аъзолик бадали режасини Қувасой шаҳар, Ёзёвон, Бағдод, Қува, Данғара, Ўзбекистон, Учкўприк, Фурқат туман Кенгашлари тўлиқ бажармаган. Марғилон шаҳар, Данғара тумани Кенгашларининг эса йиллик фаолияти қониқарсиз аҳволда. Вилоят партия Кенгаши Ижроия Қўмита мажлисида фаолиятлари кўриб чиқилиб, тегишли муддат берилишига қарамасдан бугунги кунга қадар талаб даражасида ишлар Кенгаш раислари томонидан йўлга қўйилмаган.

фар3_1

 Пленумда депутатлар ва партия фаолларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари ҳар кунгидан муҳим эканлиги таъкидланди. Ҳамкорликда самарали фаолият юритишга келишиб олинди.

Пленум  сўнгида кун тартибига қўйилган масалалар  юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фаолияти  қониқарли деб топилган  Бувайда, Бешариқ,  Фарғона туманлари раисларига  партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+