Пленумда келгуси режалар очиқланди

11.05.2021 09:05:51

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва 2021 йилдаги устувор вазифаларига бағишланган навбатдаги Пленуми ўтказилди. Унда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши аъзолари, депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўтган 2020 йилда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси, 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”сига мувофиқ олиб борди.

Ҳисобот даврида барча ҳудудий Кенгашлар томонидан амалга оширилган ишлар мониторинги юритилиб, улар асосида Кенгашларнинг мафкуравий фаолияти мувофиқлаштирилди. Шунингдек, партия электорати вакилларидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар кўмагида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари барча туман, шаҳарлардаги маҳаллаларда кенг аҳоли қатламига тушунтиришлар олиб борилди.

Айниқса 2020 йилнинг 15 март кунидан коронавирус пандемияси бўйича карантин чоралари белгилангандан сўнг партия фаоллари ва депутатлар томонидан кам таъминланган аҳоли қатламларига амалий кўмаклар беришга эътибор кучайтирилди. Шунингдек, ҳисобот йилида мафкуравий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилди.   

2019 йил 22 августда Президентимиз томонидан сиёсий партияларга бир қатор йўналишларда тавсиялар берилган эди. Уларни амалга ошириш учун партия томонидан ҳар бир йўналишда тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди, ишчи гуруҳлар тузилди ва йўл хариталари ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилди.

Энг асосийси, карантин чоралари белгилангандан сўнг партия фаоллари ва депутатлар томонидан кам таъминланган аҳоли қатламларига амалий кўмак беришга эътибор кучайтирилди.

2020 йил давомида партиянинг иш режаси ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида кўзда тутилган вазифаларни амалий ҳаётга татбиқ этишга кўпроқ эътибор қаратилди.

Вақтинча даромадсиз қолган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган аҳолига туман Кенгашлари раислари депутатлар томонидан маҳаллаларда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Галдаги вазифалар сифатида эса 2021 йилга мўлжалланган маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга, хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада оширишга, жамиятда тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган қарор лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш кўзда тутилган. Бу йил ёшларга катта эътибор қаратиш мақсадида “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари иштирокида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида!” лойиҳаси доирасида “Парламент ва ёшлар”, “Депутат ёшлар даврасида” мавзуларида амалий чора-тадбирларни кўпайтириш вазифаси мақсад қилинган.

 

Одил АМАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+