Пленумда кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди 

31.05.2022 16:05:37

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Олтинсой туман Кенгашининг навбатдаги  навбатдаги Пленуми партия туман Кенгашининг фаоллар залида бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон “Адолат”социал демократик партияси вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, Кенгаш аъзолари, партия депутатлари, туман Кенгаши «Аёллар ыаноти» ва “Ёш адолатчилар қаноти” вакиллари ва партия фаоллари иштирок этдилар. Пленум йиғилишида “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Олтинсой туман Кенгаши фаолиятининг ўтган йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Пленумда партиянинг  сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитасига мувофиқ фаолият олиб борганлиги тўғрисида сўз юритилди. Ўтган давр мобайнида мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Жумладан, “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўтказганлиги айтиб ўтилди.     

Тумандаги жами 23 та маҳаллаларда шундай мулоқотлар ташкил қилинганлиги, маҳаллалардаги 796 та хонадон ва 12 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилиб, уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ўрганилганлиги қайд этилди. Ўрганиш жараёнларида аҳоли томонидан 26 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар юзасидан 40 та ортиқ депутатлик сўровлари юборилган ҳамда 21 таси ижобий ечимини топган, 19 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳатлар берилганлиги таъкидланди.

Айтиш жоизки, партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари ҳар бир маҳаллада аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилган. Вақтинча даромадсиз қолган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат беназр қадрият” лойиҳаси бўйича кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 28 та оилаларга  партия депутатлари ва партия фаоллари томонидан зарурий озиқ-овқат, моддий ва маънавий кўмак  берилди.

Келгусида ҳам партия депутатлари ва фаоллари аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Давлатимиз раҳбари бугун хотин-қизлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, орзу-истакларини рўёбга чиқаришга ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Пленум давомида туманда “Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари”ида шакллантирилган ёшлар ва хотин-қизларга кучли мотивация беришни йўлга қўйиш ва касбга йўналтириш бўйича ишларда фаоллик кўрсатиш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, Пленум давомида ҳар бир депутат, партия фаоли ўз олдига улкан мақсадларни қўйиб, уларга эришиш учун катта сабр-матонат ҳамда меҳнат билан тинимсиз ҳаракат қилиши лозимлиги таъкидланди.

Пленум сўнггида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+