Попнинг олис қишлоғида сайловчилар билан учрашув

24.09.2021 14:09:37

Маданият – Поп туманининг олис қишлоқларидан бири. У Чотқол тоғ тизмаси пойида жойлашган. Лекин бу ерда яшайдиганлар “Адолат” социал-демократик партиясини яхши билишади. Чунки маҳаллий аҳоли аввалги сайловларда халқ депутатлари туман кенгашига ҳамқишлоқлари, 31-умумтаълим мактаби директори Мафтуна Маматовани сайлашган. Шунинг учун Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг дастурига қизиқиш катталиги дарҳол аён бўлди. Учрашувда бир юз саксон нафар сайловчи иштирок этганлиги фикримиз далилидир. Дастур чоп этилган  китобча ва “Адолат” газетасининг махсус сони тезда қўлма-қўл бўлиб кетди.

Сайловолди учрашуви қатнашчилари Президентликка номзоднинг ишончли вакили, вилоят партия Кенгашининг раиси Исроилжон Жўраевни қарсаклар билан кутиб олдилар. У ўз сўзини Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли билан таништиришдан бошлади. Номзоднинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти, илмий-ижодий ишлари ҳаммада катта қизиқиш уйғотди.

- Президентликка номзод сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида гап бошланиши билан барчанинг эътибори ишончли вакилга қаратилди, - дейди “Маданият” МФЙ фуқароси Мамасодиқ Эрматов.  – Менда “Ижтимоий адолатни қарор топтирамиз!” бўлими айниқса, катта таассурот қолдирди. Чунки унда ўта долзарб масалалар кўтарилган. Уларни ҳал этиш учун аҳоли мурожаатлари билан ишлашни янада такомиллаштириш керак. Тушаётган таклиф ва мулоҳазаларга алоҳида эътибор билан қараш лозим. Шунда одамлар кайфияти кўтарилади, ҳаётдан мамнунлик ҳисси юзага келали.

Учрашувда халқ депутатлари Поп туман кенгашининг депутати Мафтуна Маматова, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев, Поп туман партия кенгашининг раиси Зафаржон Ҳасанов, меҳнат фахрийси Иномқул Худойназаров ва бошқалар Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+