Президент фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашди

12.05.2022 16:05:54

Давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманидан бошлади.

Туман чеккасидаги минг гектар адирликда токзор ва боғ ташкил этилган. Юртбошимиз мазкур мажмуани келиб кўрди, фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашди.

ташриф3

— Бу боғ ва токзорлар аҳолига хусусийлаштириб берилади. Мулкдор қанча кўп бўлса, масъулият кўп бўлади, харидорларнинг, чет эллик ҳамкорларнинг тадбиркорга ишончи бўлади, одамлар кўпроқ даромад олади, — деди Президент.

ташриф2

Мажмуада вилоятда мева-сабзавотчилик ва гулчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди.

Президент Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида   ҳам бўлди.

Корхона раҳбари Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусов миллий ёғоч ўймакорлиги мактабининг муносиб давомчиси саналади. Унинг ишлари юртимиздаги кўплаб мақбара ва янги мажмуаларга кўрк бағишлаган.

ташриф4

Давлатимиз раҳбари мазкур оилавий корхона ёнида мактаб ташкил этиш, унда ҳунарлар билан бирга аниқ фанларни ҳам чуқурлаштириб ўқитиш муҳимлигини таъкидлади.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+