“Президент мактаби” директори “Адолат” СДП эсдалик нишони билан тақдирланди

04.02.2021 10:02:20

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг бир қатор етакчи нашрлари муҳаррирлари, таниқли ижодкорлар иштирокида Наманган   шаҳрига медиа-тур ташкил этди.

    “Журналист ва ҳаёт” лойиҳаси доирасидаги медиа-тур давомида давлатимиз раҳбарининг “Ёшлар форуми”даги нутқи ҳамда шу йил 19 январь кунги Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилган қатор тадбирлар ўтказилади.

    Журналист-ижодкорларни  Наманган вилояти  ҳокими  вазифасини  бажарувчи  Шавкатжон Абдураззоқов  қабул қилди. Самимий  вазиятда ўтган  учрашувда вилоятда олиб  борилаётган  кенг кўламли  бунёдкорлик  ишлари  ҳақида  фикр  юритилди. Барча  жабҳаларда  олиб борилаётган ислоҳотлар  пировард  натижада халқимиз  турмуш  фаровонлигини  юксалтиришга  қаратилганлиги  таъкидланди. Сўзга  чиққан  Ўзбекистон  Журналистлар  ижодий  уюшмаси  раисининг  ўринбосари Холмурод  Салимов қабул  учун  миннатдорчилик  билдириб,  медиа-турнинг асосий  мақсадлари  ҳақида гапириб  берди.

Ижодкорлар шундан сўнг   “Наманган Президент мактаби”га ташриф буюришди. Улар  республикада биринчилар  қатори  фаолият  бошлаган янги  турдаги  таълим  муассасаси  фаолияти  билан  яқиндан  танишдилар. Муаллимлар  ва  ўқувчилар  билан  мулоқотлар  ўтказилди. Жамоа  аъзолари  иштирокида  ўтказилган тадбирда таниқли  ижодкорлардан  Қобилбек  Каримбеков,  Чори  Латипов, Ислом  Ҳамроев ва Ўзбекистон  “Адолат” СДП  Наманган  вилоят  Кенгашининг раиси Исроил  Жўраев  сўзга  чиқиб,  ёшларни пухта билим олишга ва  Ватанга муносиб фарзандлар  бўлишга даъват  этдилар.

 Шу ўринда таълим масканининг раҳбари Абдурасул Пирназаров  партиядошимизлигини қайд  этиш  зарур. У уч йилдан бери Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси. Аввал Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим инспекцияси вилоят бўлимига раҳбарлик қилган. Медиа-тур  қатнашчилари  иштирокида  мактабда  ўтказилган  тадбирда  вилоят  партия кенгаши  раиси  И.  Жўраев унга  кенгашнинг   ташаккурномаси ва  “Адолат” СДПнинг  эсдалик  нишонини  топширганлиги  бежиз  эмас.

 – Мен партияга киришдан олдин унинг низоми ва сайловолди дастури билан яқиндан танишгандим, - дейди у. - “Адолат” СДП таълим соҳасида туб ислоҳотлар тарафдори эканлиги менга маъқул тушганди. Боз устига ўша пайтдаги фаолиятим партия ғояларига ҳамоҳанг эди. Ҳозир ҳам шундай. Мамлакатнинг келажагини таъминлайдиган ёшларни тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшаётганимдан бениҳоя мамнунман.

 

Ўзбекистон “Адолат”  СДП  Наманган вилоят 

Кенгаши  матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+