Президент Мурожаатидан келиб чиқадиган вазифалар хусусида сўз борди

28.12.2022 15:12:18

Олмалиқ шаҳар «Фурқат» МФЙ биносида фуқаролар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатининг мазмун-моҳияти ва унинг устувор йўналишларидан келиб чиқадиган вазифалар хусусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Қизғин ўтган суҳбат жараёнида Ўзбекистон «Адолат» СДП Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Фахриддин Матасинов сўзга чиқиб Давлатимиз раҳбарининг анъанага айланиб улгурган Мурожаати нафақат Олий Мажлис балки бутун халқимиз диққат билан кузатган якунланиб бораётган йилнинг муҳим воқеаси, янги йил учун улкан дастурий ҳужжат бўлди дейиш мумкин. 

Мурожаатномада келгуси йил ривожланишимизнинг муҳим йўналишлари аниқ белгилаб берилгани билан янада аҳамиятлидир. Янги йилимизга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном берилгани, давлатимиз раҳбарининг мамлакат етакчиси сифатида олиб бораётган улкан ислоҳотларининг бош мезони, асосий объекти – инсон - унинг қадрини улуғлаш, муносиб яшаш, иш ва турмуш шароити яратишдек улуғвор ғоя турганлигини яна бир бор тасдиқлаб берди.

Инсон фаровон жамиятда дунёга келиши, бахтли яшаши у яшайдиган жамият тараққиёти маърифат билан, таълим ва тарбия билангина барпо этилиши янги йилга берилган номда ҳам яққол кўриниб турибди. Мурожаатномада «2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади», - дея таъкидлагани бутун халқ таълими соҳаси ходимлари ва педагогларни руҳлантириш билан бирга уларнинг зиммасига ғоят улкан ва шарафли вазифаларни юклагани борасида ўз мулоҳазаларини билдирди. Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+