Президент Наманган вилоятдаги имкониятларни ишга солиш бўйича вазифаларни белгилаб берди

28.03.2024 09:03:34

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти ва муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурлари ижроси билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Президентнинг қизил ташриф дастуридан саноат зоналари ва жойлардаги вазиятни батафсил ўрганиш ҳам ўрин олган. Асосий эътибор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳолининг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган.
Ҳудуд қисқа фурсатда қандай қилиб мамлакатнинг улкан саноат ҳаби мақомига эришди. Олти етти йиллик муддат бир ҳудуднинг жаҳон бозорига йирик саноат маркази сифатида кириб бориши учун етарли бўлди ва уларнинг барчасида давлатимиз раҳбарининг Наманганликларга юксак эътибори мужассам.
Президентимиз ҳар гал вилоятга ташриф буюрар экан бу ерда йиллар давомида йиғилиб қолган масалаларнинг барчасига босқичма-босқич оқилона ечимлар топиб берди. Тадбиркорлик, меҳнатсеварлик ирцияти мужассам Наманганликлар яратилган қатор имтиёзлар кўрсатилган ғамхўрликларни зое қилмади. Саноат ҳудуд иқтисодиётининг ўзига хос драйверига айланди.
2016 йилда саноат корхоналари томонидан 3, 14 триллион сўмлик маҳсулоти чиқарилган бўлса, етти йил ичида бу кўрсаткич олти баробарга ўсиб, 2023 йилда қарийб 21 триллион сўмга етди. 2016 йилда Намангандаги саноат корхоналари сони 2900 тага ҳам етмаган бўлса, ҳозирда беш мингга яқин корхоналар шу тармоқда фаолият кўрсатяпти. Шундай ялпи ҳудудий маҳсулот кўрсаткичида ҳам ҳар йили рекорд янгиланмоқда. 2023 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми илк бора 47 триллион сўмдан ошди. Ҳолбуки 2016 йилда бу рақамлар 13 триллион сўмга ҳам етмаган. Ўсиш эса 3,6 баробар. Ҳудуди бугун иқтисодий имконият жиҳатдан мутлақо янги манзилга айланади. Шу даврда вилоят текстиль саноатида йирик брендлар вужудга келди.
Яна бир жиҳат 2016 йилгача вилоятга экспорт географиясидан асосан қўшни давлатларгина жой олган бўлса, бугун 80 дан ортиқ давлатлар билан экспорт локацияси бойиди, натижада 2023 йилга келиб ҳудуднинг экспорт кўрсатиши уч ярим баробарга ошди. Яъни 2016 йилда вилоятдан 159 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, 2023 йилда рақамлар 558 миллиондан ошиб кетди.
Яна бир муҳим факт Наманганда сўнги 4 - 5 йилда қурилган уй-жойлар тасаввур қилинг охири 50 йилда қурилган уй - жойлардан кўпроқни ташкил қилади. Масалан 2017 - 2023 йиллар давомида 16 311 хонадондан иборат 516 та кўп қаватли турар жойлар барпо этилди. Бу бунёдкор Наманганликларнинг тақдиридаги реал ўзгаришлардан бирига киради. Республика бўйича йирик илк саноат зоналари ҳам айнан шу вилоятда ташкил этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилда Наманган вилоятига ташрифи чоғида мамлакатимиздаги дастлабки Юксалиш кичик саноат зонасига асос солган эди. Бугунга келиб вилоятда бундай кичик зоналар сони 84 тага етди. Уларнинг умумий қиймати 10 триллион сўмдан ошиб кетган.
Ушбу саноат зоналарига жами 1245 та лойиҳа жойлаштирилди, қарийб 46 ярим минг нафар янги иш ўринлари яратилди. Ана шу корхоналар томонидан 2023 йилда 4,2 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Аммо бу натижалар ўз - ўзидан яралмаслигини ҳар биримиз яхши биламиз. Бунинг ортида катта сиёсий ирода узоқни кўра билиш адолатли бошқарув ва юксак донолик, кучли иқтисодий таҳлил мужассам.

Фармон Аллаев,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши раиси в. в. б

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+