Президентимизнинг «Мен нафақат ўзбек халқининг, балки қорақалпоқ халқининг ҳам фарзандиман», дегани мен учун юксак эътироф!

04.07.2022 15:07:35

1 июль куни Нукус шаҳрида тўсатдан агрессия унсурлари мавжуд бўлган ноқонуний намойишлар уюштирилгани ҳақида ижтимоий тармоқлардан ўқиб қолдим. Бузғунчи гуруҳлар ва провокаторлар йиғилган фуқаролар билан аралашиб, маъмурий бинолар мажмуасидаги давлат муассасаларини эгаллаб олишга урингани хунук ҳолат.

Ақл-ҳуши жойида одам бу ишлар ортида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришга уринаётган кучлар турганини англайди.

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказиб, унда ватандошларимиз ва Жўқорғи Кенгес депутатларига мурожаат қилди.

Асрлар давомида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасида шаклланган азалий дўстлик ва қардошлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, бирлигимизни асраб-авайлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш – барчамизнинг бурчимиздир.

Шу билан бирга «Ғурур билан айтаманки, мен нафақат ўзбек халқининг, балки қорақалпоқ халқининг ҳам фарзандиман, деб яна бир марта такрорламоқчиман», деди давлатимиз раҳбари.

Бир сўз билан айтганда, Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири, қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги – бу бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.

 

Бобур Мамиров

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+