Президентимизнинг нутқи қалбимизда тараққиётга дахлдорлик ҳиссини уйғотди

02.07.2021 21:07:29

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги маърузаси мени ғоят тўлқинлантириб юборди.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида  “Бугун биз давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этган ҳолда, мамлакатимизда Учинчи Ренассанс пойдеворини яратиш йўлида катта қадамлар қўймоқдамиз” дея таъкидлаб ўтди..

Дарҳақиқат, юртимизда кечаётган барча ислоҳотлар жозибадорлиги, аввало, иқтидорли ёшларнинг кучғайрати, азму шижоати билан янада таъсирли бўлиши ойдек равшан. Шу маънода, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш учун таълим ва маданият даргоҳлари фаолиятини такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилаётир.

Ўзбекистон — ёшлар мамлакати. Бу борада азму шижоати баланд, ғоя ва ташаббуслари кўп йигит-қизлар билан ишлаш борасида бефарқлик кузатилгани ҳам бор гап. Кейинги тўрт йилда қобиққа ўралган бу тизим тубдан янгиланди. Ёшларни эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, орзу-умидлари, ташаббусларини рўёбга чиқариш жараёни бошланди. Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришни, ёшларга оид давлат сиёсатида кутилаётган янгиликларни айтган чоғда  иштирокчиларининг кўзлари чақнаб, қалбида Ватанга жўшқин муҳаббат ҳисси тўлиб тошганлигини илғаш қийин эмас эди.

Ўзбекистон ёшлари тадбирли ва тадбиркор ҳамдир. Уларга фақат имтиёз ва имкон берилса бас, ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, давлатни ҳам бой қилишга қудрати, салоҳияти етади. Юртимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, маҳсулотлари билан хориж бозорларини ҳам забт этаётган, ҳатто дунёнинг ривожланган мамлакатларида ўз бизнесини муваффақиятли бошқараётган ёшларимизнинг ўзи бунга мисол. Президент ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳам ғоят муҳим вазифа эканини таъкидлади. Тадбиркор ёшлар сафини кенгайтириш ҳақида айтилди. Ўқишни тамомлаган ёшларни иш билан таъминлаш масаласи ҳам долзарб.

Айни пайтда ўтган 4 йилда эса ёшлар сиёсати бўйича туб ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлаб ўтди. Президентимиз ўз нутқида ёшларни буюк аждодларимизга муносиб издош бўлишга чақирди. Илмни қадрлаш, илмга интилиш кераклиги айтилди. Давлатимиз раҳбари ҳудудларга борганида ёшлар билан суҳбатлашишга, уларнинг муаммоларини ўрганишга алоҳида вақт ажратади. Ёшлар замонавий илм-фан ва юқори технологияларни мукаммал эгаллаши зарурлиги, бунинг учун барча куч ва имкониятлар ишга солинишини  таъкидлаб ўтди. Бугун таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президент ва ижод мактаблари, математика, химия, биология фанлари бўйича махсус мактаблар ташкил этилди. Бу саъй-ҳаракатлар яхши самара бера бошлади. Ўтган 3 йилда мамлакатимиз ёшлари нуфузли халқаро танлов ва мусобақаларда беш ярим мингга яқин совринли ўринларни қўлга киритгани ҳам фикримиз тасдиғидир.

Жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 йигит-қиз учун Президент гранти жорий этилади. Мазкур ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилди. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги йилдан бошлаб магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробарга оширилиши нур устига аъло нур бўлди. Икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш йўлга қўйила бошланди.

Президентимиз ўз маърузасида ана шулар ҳақида таъкидлаб, мамлакатимизда яна бир олий таълим маскани –“Янги Ўзбекистон” университети ташкил этилганлиги ва дунёдаги энг нуфузли университетлардан бири сифатида фаолият юритишини ҳам айтиб ўтди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш ва ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ҳам устувор вазифалардан бири.Ўтган уч йил мобайнида мамлакат бўйича 5 минг 100 тадан ортиқ намунали ёш оилага арзон уй-жойлар қурилиб, қарийб 200 миллиард сўм миқдорида бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди. Бунинг мантиқий давоми сифатида 2021−2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастури ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Осиё Олимпия Кенгашининг қарорига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон тарихида биринчи марта ёшлар Давлатимиз раҳбарининг қалбга нур бағишловчи нутқи биз ёшлар қалбида олам-олам орзулар, янги ғоялар, ватанпарварлик, тараққиётимизга дахлдорлик ҳиссини уйғотди, бизни янги-янги марралар сари чорлади.

 

Соҳибжамол Каттаева,

Ёшлар Парламенти аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+