Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов: “Аждодларга муносиб бўлишимиз лозим”

06.10.2021 11:10:21

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви бошланди.

Марғилон шаҳридаги маданият марказида бўлиб ўтаётган тадбирда дастлаб иштирокчиларга Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи видеолавҳа намойиш этилди.

Айни пайтда Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов ўз сайловолди дастурининг муҳим йўналишлари ҳақида сўз юритмоқда.

–Фарғона нафақат Ўзбекистоннинг, балки Марказий Осиёнинг гавҳаридир, – дейди Б. Абдуҳалимов. – Миллий ҳунармандчилиги, буюк алломалари, бебаҳо маданияти барчамизнинг фахр-ифтихоримиздир. Бу ернинг тарихи билан доимо қизиққанман. Аҳмад Фарғоний, Бурҳониддин Марғиноний каби алломаларимизнинг меросини чуқур ўрганиш, тадқиқотлар олиб бориш кун тартибидаги асосий вазифалардан саналади. Улардан фақат фахрланиш эмас, аждодларга муносиб бўлишимиз лозим.

М. Сулаймонов,

М. Қодиров олган (сурат), ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+