Пул ишлайман, деб соғлигингизга эътиборсиз бўлманг!

12.10.2020 22:10:02

Ўзбекистон "Адолат" СДП Ховос туман Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши  депутати Ғойибназар Райимназаров Кенгаш аъзолари билан Ховос тумани "Истиқлол" маҳалласининг аҳолиси билан навбатдаги мулоқот тадбирини пахта даласида ўтказди.

-Пандемия шароитида аҳолини иш ўрни билан банд қилишда пахта йиғим терими мавсуми айни муддао бўлди. Лекин “пул ишлайман” деб коронавирус хавфини эсдан чиқариб қўйишга ҳаққимиз йўқ. Чунки ҳар биримизнинг уйда ёш болаларимиз, ёши кекса ота-оналаримиз бор. Уларда бу вирусга чалиниш эҳтимоли юқори. Пахта даласида карантин қоидаларига амал қилмаслик натижасида ўзимиз билмаган ҳолда вирус ташувчисига айланиб қолишимиз мумкин. Шу боис пахта тераётганда ёки уни хирмонга топшираётганда оралиқ масофани сақлашга, ҳар икки соатда антисептик воситаларни ишлатишга, ниқоб тақишни эсдан чиқармасликка барчангизни чорлаб қоламан, - деди шифокор депутат Ғойибназар Райимназаров аҳоли билан суҳбатда.

  Шунингдек  далада пахта теримчилари ва ҳашарчиларга яратилган шароит ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳам депутатларнинг назоратидан четда қолмади.

Мулоқотда аҳолига дала шароитида карантин қоидаларига амал қилишнинг афзалликлари ҳақида амалий тавсиялар ҳам бериб ўтилди.

Якунда эса  илғор теримчи ва ҳашарчиларга эсдалик совғалари ҳамда шахсий ҳимоя воситалари тарқатилди.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+