Қадри улуғланган партия фахрийси

15.02.2024 15:02:16

Бутун ҳаётини ёш авлод таълим тарбиясига бағишлаган Эркинжон Ғафуровни нафақат Марғилон шаҳрида, балки Фарғона водийсида устоз ва мураббий сифатида қадрлашади.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат олийгоҳини тамомлаган Эркинжон Ғафуров дастлаб ўз фаолиятини шаҳардаги 1-сонли кечки мактабда ёшларга таълим беришдан бошлаб, кейинчалик бир қатор тўқимачиликка дахлдор касб-ҳунар техникумларида ёшларга тўқимачилик сирларидан сабоқ берган.


2006 йилдан бошлаб эса, Ўзбекистон “Адолат” СДП Марғилон шаҳар Кенгаши раиси вазифасида фаолиятини давом эттирди.
Эркинжон Ғафуров Ўзбекистон “Адолат” партиясининг Сайловолди дастурини халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш, партия аъзолари сафини ошириш, депутатлар билан биргаликда сайловчиларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида ўзига хос тажриба мактабини яратди. Тажрибали устоз сифатида Эркинжон Ғафуров кўплаб ёшларга сабоқ бериб, келгусида уларнинг адолатли етакчилар бўлишлари учун қайғурди.


“Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият”лиги тўғрисидаги конституциявий тамойилни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали таъминлашда зарур бўлган “давлат ва жамият томонидан инсон қадр-қиммати ҳимоя этилиши ва ҳурмат қилиниши лозим”лиги тўғрисидаги янги тамойил билан тўлдириши ташаббусини илгари сурган Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти меҳнат фахрийсининг ҳаётида ҳам ўз исботини топа олди.


Ўзбекистон “Адолат” СДП Марғилон шаҳар Кенгаши раиси Эркинжон Ғафуровнинг пенсияга кузатиш жараёни партиянинг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан тантанали равишда ташкил этилди. Партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева Эркинжон Ғафуровнинг партия сафида узоқ ва самарали меҳнати учун миннатдорчилик билдирар экан, миллий қадриятларимизга ҳамоҳанг бўлган қимматбаҳо совғаларни топширди.


Шундан сўнг партиядошлар ҳам дил сўзларини билдиришиб, фарзандлари, набира-чевараларига бош бўлиб, халқимиз ҳурмат ва эътиборида бўлиб қолишини тилашди.
Биз ҳам адолат манзилларида ҳалол меҳнат қилиб, қадр топган Эркинжон Ғафуровни қутлуғ 78 ёши билан қутлаб, ҳамиша юртимизнинг ардоқли инсони бўлиб қолишларини тилаймиз.

Гулчеҳра АҲМEДОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+