Қадринг баланд бўлсин – Она тилим

21.10.2022 09:10:54

Тарих гувоҳки, мана бир неча минг йиллардан бери она тилимиз ҳанузгача ўзининг аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Жонажон тилимиз ёшлигимизданоқ жону қулоғимизга сингиб кетган. Оналаримиз айтган аллаларию, бобо-бувиларимиздан эшитган эртак, ҳикоялар орқали юрагимиз туб-тубигача кириб бориб, ўз навбатида она тилимизга, она ватанимизга муҳаббат уйғотган.

«Адолат» СДП Тўрткўл тумани «Ёшлар қаноти» Кенгаши раиси В.Кутлумаратова 21 октябрь Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тумандаги 22-сонли умумтаълим мактабида байрам тадбири ўтказди.

Тадбирда ёшлар қалбида она тилимизга бўлган ҳурмат, уни асраб-авайлаш, соф ҳолида келажак авлодга етказиш мақсадида тилимизнинг матонатли жонкуярлари бўлган таниқли ёзувчи ва шоирлар ижодидан намуналар ўқилди.

Албатта шу куни ўзбек тилидаги шеърлар, қўшиқлар ижро этилиб, Ўзбек тилининг жозибаси ва сеҳрига барчамиз бирдек ошно бўлдик.

Мавлуда Султонова,

Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+