“Қадринг баланд бўлсин она тилим ”

21.10.2022 10:10:10

Дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Шундай экан ҳар бир тилнинг сақланиши ҳамда ёш авлодга етказилиши, халқ тараққиёти ва унинг келажагини белгилайди. Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.

Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейида “Қадринг баланд бўлсин она тилим ” мавзусида лицей ўқувчилари билан тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б.Абдуллаев, вилоят Кенгаши депутати С.Элмуродов,Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Н.Атақуловалар иштирок этишди.

Тадбирда ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлардан тортиб ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт – шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди.

 

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+