Қаноатлантирилган ҳар бир мурожаат  инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади  

28.03.2022 14:03:27

Аввал хабар берганимиздек,  Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев хизмат сафари юзасидан Хонқа ва Янгиариқ туманларида яшовчи сайловчилари орасида бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини  бартараф этишга  киришган эди.

Депутат учрашувлари давомида Хонқа туманидаги “Таянч” маҳалласида янги фаолиятини бошлаган ҳоким ёрдамчиси Акмал Шерметовнинг  маҳалла аҳолисига қай даражада  ёрдами тегаётганини ўрганди.  Ҳоким ёрдамчисининг таъкидлашича, унинг саъй ҳаракатлари билан   фуқаро Усмонбек Одамовнинг мурожаатига асосан, имтиёзли кредит асосида  ток кучайтиргич ускунаси олиб берилган. Туманда фаолият олиб бораётган хом ғишт ишлаб чиқиш заводига уч нафар ёшларни ишга жойлаштирган. Мурожаатчилардан Мирзобек Раҳимовга 15 млн, Ниятбек Худайбергановга асаларчилик  бўйича тадбиркорлик қилишлари учун 20 млн сўм миқдорида кредит  олиб бериб ўз-ўзини банд қилишда кўмаклашган.

Шундан сўнг  М. Қурбонбоев ҳамда туман ҳокими М. Давлатовлар туманда олиб борилаётган 12,3 километр узунликда оқава сув канализация тармоғи қурилиш ишларини ўрганди, ушбу йирик лойиҳанинг қурилиш жараёнлари билан танишиб, муҳандислар билан суҳбатлашди.

Умумий  қиймати 47 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳанинг қурилиш таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот “Оби Ҳаёт" инжиниринг МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.

Хоразм2

Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 35 минг аҳоли янгидан марказлашган оқава сув хизматига уланади ва 50 йил давомида хизмат кўрсатиши белгиланган.

Шундан сўнг депутат  М.Қурбонбоевнинг  хизмат сафари   Янгиариқ туманида яшовчи сайловчилари билан  давом этди.

Тумандаги  12- сонли мактабгача таълим ташкилоти мудири Гулнора Собирова мактабгача таълим ташкилоти 75 та ўринга мўлжалланган  бўлиб,  ҳозирда  120 нафар  бола  тарбияланаётгани  тўғрисида гапириб, муассасанинг шахмат-шашка майдончасига  зарурияти борлиги тўғрисида баён этди. Депутат мурожаатларни эътиборга олиб, боғча ҳудудида   газонли  майдонча  ташкил  этишда  амалий ёрдам беришини билдирди ва  жойнинг ўзида мазкур масала юзасидан  туман ҳокими билан телефон орқали  боғланди.   Мурожаатлар тез кунда  ижобий ҳал этилиши тўғрисидаги хабардан   жамоа аъзолари хурсандчилигини билдирди.

Шундан сўнг депутат   тумандаги   2 -сон касб -ҳунар мактабига  ташриф буюриб у ердаги  ўқувчиларга яратилган шарт - шароитлар билан яқиндан  танишди. Мактаб жамоаси билан дилдан суҳбатлашди.  Яратилган имкониятлардан самарали  фойдаланилаёгани  ва  боғчада  йўлга қўйилган тартиб интизом  учун жамоага ташаккур билдирди.

Депутат  туман тиббиёт бирлашмаси  бош шифокори Абдушариф   Назаров  билан суҳбатлашганида  бош шифокор  муассаса   ҳудудида    автотураргоҳ  мавжуд эмаслиги сабаб, аҳолига  ноқулайликлар туғилаётгани тўғрисида гапирди. Депутат  тиббиёт бирлашмаси ҳудудини кўздан кечирди ва мурожаатни тегишли ташкилот вакиллари билан келишиб,  ечимини топишни ва назоратга олишни  билдирди.   

Бир сўз билан айтганда, депутатнинг бу каби саъй ҳаракатлари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашда  муносиб  ўрин тутаётгани  билан аҳамиятлидир.

                                                                                           

  Замира АБДУЛЛАЕВА,  

“Адолат” СДП

                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+