Қариялар ҳамиша қадрда

10.05.2021 20:05:01

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё  вилоят Ховос туман  Кенгаши томонидан ўтказилган навбатдаги тиббий кўрик ана шундай номланди.  9 май Хотира ва қадрлаш куни  умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган кўрикларда туманнинг “Чаманзор”, “Дўстлик”, “Тинчлик”, “Истиқлол” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёши кекса аҳоли вакиллари қамраб олинди.

Фронт ортида меҳнат қилган фахрийларни халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, партиянинг туман Кенгаши раиси Ғойибназар Райимназаров бошчилигидаги умумий амалиёт шифокорлари, невропатолог ва кардиологлар  кўрикдан  ўтказиб, биринчи ёрдам учун дори-дармонлар тарқатилди.

Уч кун  давом этган тиббий кўриклар давомида уруш ва меҳнат фахрийлардан Турсунбой Ортиков, Анорбой Бойматов, Рустам Боқиев,  Зулайхо  Исмоилова, Ульяна Карабаеа, Тожиой Хамрақуловаларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.  Партия туман Кенгаши фаоллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан меҳнат фахрийларининг саломатлиги доимий назоратга олинадиган бўлди. Зеро, қариялар ҳамиша қадрда бўлган манзилда файзу-барака бўлади.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят  Кенгаши

 матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+