Қарор ва фармонлари ижроси жойларда

15.03.2022 11:03:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизни ҳар соҳада жадал ривожлантириш борасида қабул қилинаётган Қарор ва Фармонларнинг жойлардаги ижроси юзасидан Иштихон тумани Кенгаши депутатлари бир қатор ижобий ишларни амалга оширишмоқда.

Эътиборли жиҳати ушбу жараёнларда масъулиятни ҳис этган ҳолда, сиёсий партия вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам бу борада ўз фаолликларини намоён этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул қилинган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг мазмун моҳиятини жойларда фуқароларга тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида Иштихон тумани 67-умумий ўрта таълим мактабида битирувчи ўқувчи ёшларга ушбу стратегиянинг мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича семинар тренинг ташкил қилинди.

Семинар тренингда Иштихон тумани Кенгаши депутатлари М.Рахимов, Ф.Абдураззоқов ҳамда тумани ҳокимлиги Республика “Маънавият ва маърифат маркази Самрақанд вилояти Иштихон тумани бўлинмаси раҳбари Ў.Тоштемировлар иштирок этишди. Семинар тренинг давомида, тараққиёт стратегиясининг мазмун моҳиятини ўқувчи ёшларга етказиш, уларнинг онгида ватанга муҳаббат, эртанги ёруғ келажакка ишонч, инсон қадрини улуғлаш, инсонни қадрлаш, миллий қадриятларга ҳурмат руҳини шакллантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбирда ўқувчи ёшлар фаол иштирок этишиб, ушбу фармонга бефарқ эмасликларини, уларнинг дунёқарашлари кенг, янгича фикрлашга эга эканликларини исботлашди. Уларнинг кўзларида ёниб турган умид учқунлари, эртанги кунга бўлган ишончлари ватанга садоқат билан хизмат қилишга тайёр эканликлари депутатларни хурсанд қилди.

Муталлиб Раҳимов,

Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+