Қарорлар мазмун-моҳияти депутатлар томондан муҳокама этилди

31.08.2021 17:08:40

Фарғона давлат университетида  “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида  конференция бўлиб ўтди. Тадбир  Ўзбекистон  Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида  коррупциявий омилларни  кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда  “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятига бағишланди.

Вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳуршидбек Умаров  сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг муҳим  шарти эканлигини таъкидлади.

-Дарҳақиқат, коррупцияни енгиш, халққа ва тадбиркорларга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Мазкур ҳужжатларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, унинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширган ҳолда ижтимоий масалаларда ҳам иллатнинг майда элементларигача бартараф этиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар илгари сурилган, – дейди  Адлия вакили.

Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.

Шунингдек, университетнинг мажлислар залида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюси юзасидан “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” мавзусида семинар ҳам бўлиб ўтди.   Партия вилоят Кенгаши раиси Ш.Каримов томонидан давлатимиз раҳбарининг беш йил давомида амалга оширилган ишлар ҳусусида берган интервюсининг моҳияти тингловчиларга етказилди. Шаҳар-туман Кенгаш раислари, депутатлари янада фаол бўлишга чақирилди.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+