Қишлоқда кўнгиллилар ҳашари ўтказилди

24.07.2021 10:07:53

 

“Адолат” СДП Юқори Чирчиқ тумани Кенгаши ташаббуси билан  мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида жойларда бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Куни кеча туманнинг “Қурсой” қишлоғида ўтказилган кўнгиллилар ҳашари ҳам ана шундан далолатдир.

Ҳашар давомида маҳалла кўчаларининг йўл атрофлари тозаланиб,  дарахтларга шакл берилди. Тадбирга жалб этилган туман ободонлаштириш бошқармасининг махсус машиналарида олиб чиқилиб,  ҳудуд атроф-муҳити тозаланиб, санитария ва экологик вазияти яхшиланди.

— Тозалик ва озодалик азалдан халқимизнинг миллий қадриятларидан бири саналади, — дейди маҳалла маслаҳатчиси  Ойдин Рахмонова. — Аммо орамизда бу масалага бефарқ, лоқайд кишилар ҳам учраб турибди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, “Адолат” партияси томонидан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасидан ўрин олган  амалий тадбирлар кўнгиллар ободлигига, аҳоли саломатлигига, юртимизни янада чирой очишига хизмат қилади.


Искандар АЛАШБОЕВ,

Ўзбекистон”Адолат” СДП

Юқори Чирчиқ тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+