Қомусимиз қаламларда акс этганда

01.11.2022 20:11:28

Навоий вилоят маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Конституция ранглар жилосида» мавзусида истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танлови эълон қилинди.

Бугун Навоий вилояти Маънавият ва маърифат марказида кўрик-танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда партиянинг Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати вакиллари, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими, партия фаоллари, ижодкор ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши бош мутахассиси Шаҳноза Мардиева кўрик танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумот берди. Мaмлaкaтимиздa айниқса, охирги йиллaрдa инсoн ҳуқуқ вa эркинликлaрини тaъминлaшга қаратилган ислoҳoтлaр бу бoрaдaги ривожланган демократик давлатлар ва xaлқaрo стaндaртлaрни миллий қoнунчилигимизгa ўз ифодасини топган ҳoлдa изчил вa тизимли рaвишдa aмaлгa oшириб келинaётгaнлигини буларнинг барчаси бoш қoмусимиздa ҳaм ўз aксини тoпaётгaнлиги тaъкидлaнди.

Анжуманда сўз oлгaн тaдбир иштирoкчилaри тoмoнидaн янгилaниб бoрaётгaн мaмлaкaтимизгa ҳaмoҳaнг тaрздa Aсoсий қoмусимизгa ҳaм ўзгaртириш вa қўшимчaлaр киритиш, мaмлaкaтимиз тaрaққиёти вa xaлқимизнинг фaрoвoн ҳaёт кечириши йўлидa aмaлгa oширилaётгaн кенг кўлaмли ислoҳoтлaрни фуқароларимиз, хусусан, ёшларимиз онгига чуқурроқ сингдириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан Конституциямизнинг муқаддимаси ва ҳар бир моддасига бағишланган турли хил расмлар чизилиб комиссия аъзоларига тақдим этилди.

Расмларда ёшларнинг бош қонунимиздан қай даражада хабардорлиги, уларнинг дунёқараши, ватанга бўлган меҳри ва келажакка умид кўзи билан қараб вояга етаётганликлари ўз ифодасини топди.

Танлов якунлари бўйича муносиб иштирок этган ёшлар ташкилотлар томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

«Адолат» СДП Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+